Сенегалдаги президен сайловида энг ёш номзод ғалаба қозонди

Сенегалдаги президен сайловида энг ёш номзод ғалаба қозонди

Сенегалдаги президент сайловида мухолифат коалициясининг номзоди Бассиру Диомайе Фай ғалаба қозонди. Бундан чоршанба куни мамлакатдаги Миллий овоз бериш комиссияси эълон қилган натижалар далолат бермоқда, деб ёзади Синхуа.

Б.Д.Фай 2 434 751 овоз (54,28 фоиз) тўплади. Бу ҳақда комиссия раиси Амади Диуф Дакардаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Ғолибнинг энг яқин рақиби, бошқарув коалицияси номидан сайловда қатнашган Амаду Ба 35,79 фоиз овоз олди.

44 ёшли Б.Д.Фай Дакардан 115 километр шарқда жойлашган Ндиаганиао шаҳрида туғилган. Дакардаги Cheikh Anta Diop университетини ҳуқуқшунослик бўйича магистрлик даражасини олган. 2004 йилда сиёсатчи Миллий бошқарув мактабига ўқишга кирди, кейин эса солиқ инспектори бўлди.

Б.Д.Фай 2023 йил июль ойида президент фармони билан тарқатиб юборилган Сенегалнинг "Меҳнат, ахлоқ ва биродарлик учун Африка ватанпарварлари" (PASTEF) Сенегал партиясининг Бош котиби лавозимида ишлаган.

Б.Д.Фай 2023 йил апрель ойида қамоққа олинган ва 14 март куни амалдаги президент Макки Салл амнистия тўғрисидаги қонунни имзолаганида озод этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!