3 ойда 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

3 ойда 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 219,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

✅ Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 % га ёки 157,7 минг тоннага кўпайган.

✅ Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Покистон (26,2 %), Россия (25,1 %), Қозоғистон (10,5 %) ва Хитой (9,2 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

✅ 2024 йилнинг январь-март ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,4 % ини ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!