11-синф ўқувчиси содир этган ЙТҲ юзасидан расмий муносабат берилди

11-синф ўқувчиси содир этган ЙТҲ юзасидан расмий муносабат берилди

Қўқон шаҳрида 11-синф ўқувчиси машина бошқариб одам уриб юборганлиги ҳақидаги хабар ва унда келтирилган ҳолатлар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 апрель куни Қўқон шаҳар У.Носир кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойдан ўтаётган пиёдачи 2000 й.т Б.М.ни 2006 й.т ҳайдовчи Қ.А. ўз бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасида туртиб юборган.

Ҳайдовчи Қ.А. пиёдачи Б.М.га биринчи ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган.

Ҳозирда Б.М.нинг олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида Суд тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган.

Шунингдек, хабарда келтирилган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Якунига кўра, ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!