Бугундан ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати +29°С гача, бошқа вилоятларда эса +23°С гача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Совуқ антициклон таъсири эртага яъни 30 апрель куни республикада тўлиқ кучсизланади. Масалан, 30 апрель ва 1 май кунлари шимол, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кундуз куни +32 даражагача кўтарилса, бошқа вилоятларда эса ушбу кунлари ҳарорат +29 даражагача исийди.
Ўзгидромет ҳафта бошида жойларда ёғингарчилик бўлмаслигини маълум қилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).