Сенат яна бир муҳим қонунни маъқуллади

Сенат яна бир муҳим қонунни маъқуллади

Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги Қонун муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада яхшилашга эришилмоқда.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида аниқ манзилга йўналтирилган чора-тадбирлар белгиланиши, ушбу масалага комплекс ёндашган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг тизимли равишда содир этилишига доир сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича амалий ишларнинг йўлга қўйилиши муҳим ҳисобланади.

Таъкидланганидек, Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторлар мазкур Қонун аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашга, мамлакатимизда криминоген вазиятнинг яхшиланишига ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ярашув институтининг таъсир этиш доирасини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!