Сайлов олдидан аёллар ҳуқуқларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Сайлов олдидан аёллар ҳуқуқларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Бугун Халқаро медиа ҳоллда «Хотин қизларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда сайловда уларнинг фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мазкур очиқ мулоқот Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилди.

Аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Танзила Нарбаева очиб берди ва аёлларнинг жамиятдаги ўрни, сиёсий билимини ошириш, шунингдек, сайловларда фаол қатнашиш каби масалалар ҳақида сўзлади.

Танзила Нарбаева ҳозирги вақтда хотин-қизлар мамлакат аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил этиши, уларнинг барча соҳаларда самарали меҳнат қилишлари, шу жумладан, сиёсий бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаолият кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, сайловларда аёлларнинг ўрни беқиёс эканлигини, бугунги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланганлигига эътибор қаратди.

Маълумот учун, бугунги кунда Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларининг 104 нафари ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг 65 минг 974 нафарини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

Очиқ мулоқотда иштирок этган барча аёллар, ОАВ вакиллари ва ёшлар билан ўзаро савол жавоблар бўлиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!