Самарқанддаги кафеда чиндан ҳам қуртлаган гўшт сотилганми? Вазиятга ойдинлик киритилди (видео)

Самарқанддаги кафеда чиндан ҳам қуртлаган гўшт сотилганми? Вазиятга ойдинлик киритилди (видео)

Олдинроқ Самарқанддаги кафеларнинг бирида хўрандалар учун дастурхонга қуртлаган гўшт тортилганлиги ҳақида айтилиб, хабарга ҳолат акс этган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвир ҳам илова қилинган эди. Видеотасвирда мижозлар ушбу кафенинг номи Улфатлар эканлигини айтиб ўтишган.

ЎзА мухбири орқали ушбу ҳолатга аниқлик киритилиб, Самарқанддаги Улфатлар кафеси иш бошқарувчиси ҳали бу масалада мижозлар томонидан ҳеч қандай шикоят бўлмагани, бу қасддан ресторан номига доғ тушириш ниятида қилинган бўлиши мумкинлигини айтган. Аслида ҳам пиширилган гўшт ичига тирик қурт ҳашаротларининг қандай тушиб қолиши мумкинлиги бир оз шубҳали ҳолат эди.

19 апрель куни Самарқанд вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассислари томонидан Улфатлар ресторани ошхонасидаги аҳвол ўрганилган. Ўрганиш давомида ресторан ошпазлари таом тайёрлаш жараёнида белгиланган тартибларга риоя этаётгани аниқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!