Самарқандда гиёҳванд ўсимлигини парвариш қилаётган шахслар ушланди

Самарқандда гиёҳванд ўсимлигини парвариш қилаётган шахслар ушланди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида гиёҳвандлик моддаларини етиштириб келаётган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган тадбир давомида, Пастдарғом туманида яшовчи, 1976 й.т. М.А. цемент сақлаш омборхонасидаги 4 сотих ер майдонида жиноий шериклари Пастдарғом туманида яшовчи, 1992 й.т. Х.Б. ҳамда Тошкент шаҳрида яшовчи 1984 й.т. Р.А. билан биргаликда, 610 туп марихуана гиёҳвандлик воситаларини парваришлаб келаётгани фош этилган.

Яна бир ўтказилган тадбирда эса, Пайариқ туманида яшовчи 1970 й.т. А.А. яшаш хонадонида 103 туп кўкнори гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келгани аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!