Россияда одам савдоси қурбонига айланган эркак Ўзбекистонга олиб келинди

Россияда одам савдоси қурбонига айланган эркак Ўзбекистонга олиб келинди

Россия Федерациясининг турли ҳудудларида узоқ вақтлардан буён вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган ва сўнгги ойларда паспортини йўқотиб, одам савдоси қурбонига айланиб қийин вазиятга тушиб қолган юртдошимиз И.К Ўзбекистонга қайтарилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси томонидан И.Кни Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ  барча ташкилий тадбирлар амалга оширилиб, мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилгач, у Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон вилояти филиали кўмагида Москва-Фарғона чартер рейси орқали Ватанга етиб келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!