Россияда коронавирусга чалинганлар сони 350 минг нафардан ошди

Россияда коронавирусга чалинганлар сони 350 минг нафардан ошди

Россияда 25 май тонгги ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар 8 946 нафарга ошди. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан 347 кишига кўпдир.

Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, мамлакатда умумий ҳисобда 353 427 киши коронавирусга чалинган.

Сўнгги суткада касалланганларнинг энг кўпи Москва (2 560 нафар), Москва вилояти (831 нафар), Санкт-Петербург (374) шаҳарларида аниқланган.

Шунингдек, сутка давомида 92 нафар бемор, умумий ҳисобда эса 3 633 нафар бемор вирус қурбони бўлган. 24 май куни эса коронавирус инфекцияси юқтириб олган 153 киши вафот этиб, COVID-19 беморларининг ўлими бўйича суткалик антирекорд янгиланганди.

Касалланганларнинг 5499 нафари тузалиб, уларнинг умумий сони 118 798 нафарга етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!