Россия турли жиноятларда айбланган тўрт нафар шахсни Ўзбекистонга топширди

Россия турли жиноятларда айбланган тўрт нафар шахсни Ўзбекистонга топширди

 

Россия Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси ва айланмаси учун қидирувда бўлган тўрт кишини, шу жумладан, битта такрорий жиноят содир этган шахсни экстрадиция қилди. Бу ҳақда «ТАСС» 6 март куни Россия Бош прокуратурасининг расмий вакили Андрей Ивановга асосланиб маълум қилди.

«Бош прокуратура тўрт нафар фуқарони жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Улар Россияда турли вақтларда ҳибсга олинган. Махсус конвой ҳамроҳлигида улар Ўзбекистонга олиб кетилган», – деди Андрей Иванов.

Улардан бири, Аҳмадали Муйдинов – такроран равишда жиноят содир қилган хавфли рецидивист. 2017 йил октябрь–ноябрь ойларида Андижон вилоятида бошқанинг хонадонини сотиш ҳуқуқини берувчи сохта ишончнома билан олди-сотди шартномасини тузган. Шунингдек, 15 900 долларни ноқонуний ўзлаштирган.

Бундан ташқари, иккинчи фуқаро Азамат Шодиев мол-мулк ўғрилигида айбланган. Учинчиси — Нортожи Йўлдашев эса 30 нафар фуқарони алдов йўли билан пулларини ўзлаштирган. Экстрадиция қилинган тўртинчи шахс Евгений Монин наркотик моддалар контрабандасида айбланмоқда. У 2008 йил сентябрдан 2009 йил апрелгача наркотик моддалар контрабандасини ташкил қилиб, Россияда 4 килограммдан ортиқ героин сотган.

Бундан аввал халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик эркак Россияда қўлга олингани ҳамда Россия жиноий жавобгарликка тортиш учун бир йўла 56 нафар кишини Ўзбекистонга топширгани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!