Россия таниқли блогер Илья Варламовни хорижий агентлар рўйхатига киритди

Россия таниқли блогер Илья Варламовни хорижий агентлар рўйхатига киритди

Россия Адлия вазирлиги блогер Илья Варламовни хорижий агентлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар берилди.

Блогер Россия Адлия вазирлиги буйруғига асосан хорижий агент сифатида тан олинган. «И.А. Варламов давлат органлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва уларнинг сиёсати тўғрисида ёлғон маълумот тарқатган, хорижий манбалардан ёрдам олган», — дейилади вазирлик хабарида.

2022 йил охирида Варламов "Ромир" нашри версиясига кўра, «Блогерлар» тоифасида Россиянинг энг яхши 10 фикр етакчиси қаторига кирганди. Рўйхатдан журналист ва телебошловчи Ксения Собчак, сиёсатшунос Екатерина Шулман (Россияда хорижий агент сифатида тан олинган) ва Гоблин тахаллуси билан танилган блогер Дмитрий Пучков ҳам бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!