Россия парламенти Путиннинг ҳокимиятда яна 16 йил қолишини қўллаб-қувватлади

Россия парламенти Путиннинг ҳокимиятда яна 16 йил қолишини қўллаб-қувватлади

Владимир Путиннинг 2024 йилда яна президентликка сайланишига имкон берадиган конституциявий ўзгаришлар Россия парламентининг иккала палатасида ҳам қўллаб-қувватланди.

Парламентнинг 450 ўринли қуйи палатасида 383 нафар депутат Владимир Путиннинг президентлик муддатини тиклашни қўллаб-қувватлади. Ҳеч ким бунга қарши овоз бермади ва 43 нафар депутат бетараф қолди. Бундан бир неча соат ўтгач, парламентнинг 170 ўринли юқори палатасининг 160 нафар аъзоси бу ўзгартиришга “ҳа” деб жавоб берган бўлса, бир киши бунга қарши чиқди ҳамда 3 киши бетараф қолди.

Йигирма йилдан бери Россия сиёсатини президент ёки бош вазир сифатида бошқариб келаётган 67 ёшли Путин 10 март куни парламентнинг қуйи палатасида драматик чиқиш қилиб, президентликка қўйиладиган муддатнинг чекланиши ҳозирги инқироз даврида аҳамиятсиз эканлигини таъкидлаганди.

Агар апрель ойида бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида бу ўзгариш қўллаб-қувватланса, Путин 2024 йилда яна президентликка сайланиш имконига эга бўлади. Бу билан Владимир Владимирович 6 йилдан 2 марта президентликка сайланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, агар Путин Россияни 2036 йилгача бошқарса, бу билан Владимир Владимирович узоқ вақт ҳукмронлик қилиш бўйича Собиқ Совет Иттифоқи раҳбари Сталиндан ўзиб кетади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!