Россия олимлари саратонни даволашда кимёвий терапия ўрнини босувчи янги усулни яратишди…

Россия олимлари саратонни даволашда кимёвий терапия ўрнини босувчи янги усулни яратишди…

Бу иш билан Москва вилоятидаги кўзга кўринган олимлар шуғулланишмоқда. Янги усул айни кунларда клиник синовлардан ўтказилмоқда.

Усул фотоиммунотерапия деб аталиб, бу усулдан фойдаланганда, кимёвий терапияга ҳожат қолмайди. Асосийси, бу усулнинг кимёвий терапия каби организмга кейинчалик салбий таъсир этувчи асоратлари йўқ. Даволаш ҳам оддий. Бемор қони махсус ускунага ўтказилади ва бу ерда иммуниал тўқималар бир кеча-кундуз давомида инкубация жараёнини бошдан кечиради. Бу тўқималарга қўшимча қувват бахш этади. Шунинг ҳисобига организм саратонга қарши илгаригидан юз чандон қаттиқроқ кураша бошлайди ва саратонни ортга чекинишга мажбур қилади.

Manba: hordiq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!