Россия нефть базасидаги ёнғин ниҳоят ўчирилди

Россия нефть базасидаги ёнғин ниҳоят ўчирилди

18 июнь куни учувчисиз учиш аппаратлари томонидан уюштирилган ҳужумдан сўнг Азов портидаги нефть базасида содир бўлган ёнғин ўчирилди, деб хабар берди Ростов вилояти губернатори Василий Голубев ўзининг Телеграм-каналида.

«Соат 12:00 ҳолатига кўра, Азовдаги нефть базасидаги ёнғин ўчирилди», — деб ёзади у.

Минтақавий манбалар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фото ва видео материаллардан олинган маълумотларга кўра, ёнғин сешанба куни ҳар бирининг сиғими 5000 куб метр бўлган олтита резервуарга эга «Азовпродуcт» терминалида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!