Жисмоний шахсларни тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйишда давлат хизматини кўрсатиш регламенти тасдиқланди

Жисмоний шахсларни тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйишда давлат хизматини кўрсатиш регламенти тасдиқланди

Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2024 йилдаги “Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 573-сонли қарори қабул қилинди.

Регламент Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларига – кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникаларга нисбатан татбиқ этилади.

У қуйидагиларни белгилайди:

  • жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларида рўйхатга олиш давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПга мурожаат қилиш тартиби;
  • давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари;
  • жисмоний шахсни доимий ёки вақтинча рўйхатга олишда композит шаклда ҳисобга олиш тартиби.

Жисмоний шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали ҳисобга қўйилади. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Регламент қуйидаги ҳолларда ҳисобга олишни тартибга солади:

  • туғилган болани онасининг доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган манзилига — туғилганликни қайд этиш билан бир вақтда;
  • жисмоний шахсларнинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча рўйхатда турган манзили ўзгарганида тиббий муассасаларига мурожаат қилиш;
  • тиббий муассасаларига бевосита ёки ЯИДХПга бевосита мурожаат қилиш.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 14.09.2024 йилдан кучга кирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!