Маълум қилинишича, асли Фарғонадан бўлган 32 ёшли аёл ёш қизларни Уммон давлатида фоҳишаликка мажбурлаб келган.
Ўзининг жиноий қилмишига Жиззахлик аёлни шерик қилган. Улар чет элга чиқиш орзусида юрган қизларни виза ва бошқа харажатларини тўлаб, уларни 2021 йилдан бошлаб хорижга юборган.
У қизларнинг орасида ўзининг овсини ҳам бўлган. Унинг таъкидлашича, аёлнинг ёнига уй олиш, шароитини тўғрилаш учун ишлаш мақсадида борган.
"Мен борганимда умуман тил билмасдим, тушунмасдим. У гаплашиб, қизларни меҳмонхонага ташлаб чиқарди. Мен официантликка борган эдим, кейин мени фоҳишаликка мажбурлади", - дейди аёл.
Гувоҳлардан бири судланувчи у ерга жуда кўп қизларни чақириб бергани, 18 та қизи бор, деб эшитганлигини таъкидлади.
Ҳолат юзасидан суд иши Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчилар ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмининг тегишли бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.