Москва “Шимолий оқим” теракти бўйича терговни охиригача етказади – Россия ТИВ

Москва “Шимолий оқим” теракти бўйича терговни охиригача етказади – Россия ТИВ

Россия “Шимолий оқим”даги терактлар бўйича терговни якунига етказади ва ҳақиқат ошкора бўлиши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

"Россияни стратегик мағлубиятга учратиш истагида бўлган давлатлар ва уларнинг НАТОдаги иттифоқчилари узоқ вақтдан бери кўнглига келган ишларни қилмоқда: ҳар қандай воситалар, услублар ва чекланмаган миқёсда, лекин Россия улар каби очиқчасига террорчилик қилмоқчи эмас. Биз 2022 йилнинг сентябрда “Шимолий оқимлар”даги амалга оширилган теракт бўйича терговни якунлашни истаймиз. Биз ҳақиқат қарор топиши ва у кенг жамоатчиликка маълум бўлиши учун барча саъй-ҳаракатларни, шу жумладан, кўп томонлама форматлар доирасида ҳам амалга оширамиз. Навбатдаги қадам — БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 26 сентябрга белгиланган Россия газ қувурларидаги теракт бўйича йиғилиши”, — деди Захарова.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 26 сентябрь куни Россиянинг Европага газ экспорт қилувчи иккита қувури – “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2”да портлашлар содир бўлди. Германия, Дания ва Швеция қасддан уюштирилган қўпорувчиликни истисно қилишмади. "Шимолий оқим" оператори "Nord Stream AG"нинг хабар беришича, газ қувурлари жиддий шикастланган ва уларни таъмирлаш муддатини белгилашнинг иложи йўқ. Россия Бош прокуратураси халқаро террорчилик акти юзасидан иш қўзғатди.

Теракт содир бўлган ҳудудга алоқадор давлатлар Дания в Швеция теракт юзасидан терговни бекор қилишди. Германия бироз олдин ушбу терактларни содир этишда украиналик ғаввослар инструктори ва яна 4 кишидан иборат гуруҳни айблади. Гумонланувчи Украина фуқароси Польшада яшаб юргани маълум бўлди. Германия прокуратураси уни ҳибсга олиш ҳақида ордер берганидан сўнг у элчихона машинасида Украина ҳудудига қочиб кетгани маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!