Россия фуқароси “Манас” аэропортида ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилди

Россия фуқароси “Манас” аэропортида ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилди

Россия фуқароси Қирғизистондаги Манас халқаро аэропортида ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилди.

Қирғизистон давлат чегара хизмати хабарида айтилишича, воқеа 3 май куни содир бўлди.

Бишкек-Истанбул рейсидан йўловчилардан бири ноўрин ҳатти-ҳаракатлари сабабли парвоздан қолдирилди, кейинчалик у ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилди. Таъкидланишича, бу эркак кўрикдан ўтиш жойида тартибсизлик қилиб, чегарачиларга ҳужум қилди.

Россия фуқароси транспорт полициясига топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!