Роналду ҳаётидаги энг ёмон лаҳза ҳақида гапирди

Роналду ҳаётидаги энг ёмон лаҳза ҳақида гапирди

Криштиану Роналду туғруқ вақтида вафот этган ўғлининг ўлимини ҳаётидаги энг ёмон лаҳза деб атади.

Апрел ойида «Манчестер Юнайтед» ҳужумчисининг севгилиси Жоржина Родригес эгизак фарзанд дунёга келтириши керак эди, бироқ фақат бир бола — қиз тирик қолди.

«Бу отам вафот этганидан бери ҳаётимдаги энг ёмон лаҳзадир. Фарзандли бўлсангиз, ҳамма нарса яхши бўлиши керак деб ўйлайсиз. Бу қийин, мен тирик одамман. Жоржина ва мен учун оғир давр эди. Нима учун бу биз билан содир бўлганини тушунмадик. Ростини айтсам, ҳақиқатан ҳам қийин эди. Эҳтимол, ўша давр ҳаётимдаги энг қийини эди. Мен ва оилам учун, айниқса, Жоржина учун.

Баъзан оила аъзоларим ва дўстларимга қизим туғилганидаги қайғу ҳамда қувончни бир вақтнинг ўзида ҳис қилмаганимни тушунтиришга уринаман. Тушунтириш қийин, йиғлашни ёки қувонишни билмайсан. Бунга қандай муносабатда бўлишни билмайсан», — деди португалиялик футболчи Пирс Морганга берган интервьюсида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!