Ринат Ахметов ҳар куни Украинага ёрдам учун 1 миллион доллар бермоқда

Ринат Ахметов ҳар куни Украинага ёрдам учун 1 миллион доллар бермоқда

Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан бери Ринат Ахметовнинг SCM корхоналари Қуролли Кучлар, ҳудудий мудофаа ва жабрланганларга гуманитар ёрдам учун ҳар куни тахминан 1 миллион доллар хайрия қилмоқда.

Бу ҳақда SCMнинг жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникациялар бўйича директори Наталя Емченко хабар берган.

«Биринчи навбатда биз ҳозирда асосий эътиборни одамларга қаратмоқдамиз: одамларга, шаҳарларга ва мамлакатимизга ёрдам беряпмиз. Уруш бошлангандан бери SCM кунига тахминан 1 миллион доллар хайрия қилмоқда. Биз бу пулни одамларга инсонпарварлик ёрдами ва мудофаа кучларини қўллаб-қувватлаш кўринишида халқ ва ҳукуматга бердик», - деган компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори.

«SCM доимий равишда ушбу позицияга содиқ қолади ва Украинани ҳар томонлама қўллаб-қувватловчи ватанпарвар сармоявий гуруҳ сифатида ишлайди», деб таъкидлаган Емченко.

Унинг сўзларига кўра, SCM эгаси Ринат Ахметов энг йирик миллий инвестор сифатида Украинани урушдан кейинги қайта тиклашда ҳам муҳим роль ўйнайди.

«Урушдан кейинги тикланиш кўплаб имкониятлар яратади. Украинанинг мақсади - бу имкониятдан унумли фойдаланиш. SCM ва Ринат Ахметов Украинанинг гуллаб яшнашига ёрдам бериш имкониятини қўлдан бой беришмайди», - дейди Емченко.
Эслатма: SCM (System Capital Management) Limited – Украинадаги энг йирик инвестиция гуруҳидир. Унинг корхоналари ва холдинглари Украина, Кипр, Нидерландия, Италия, Болгария, Швейцария, Буюк Британия ва АҚШда фаолият юритади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    З С
    Маладци
    Shuhrat
    Унгача улиб кетмаса. Ринат К,римдаги хамма кучмас мулкларидан ажралиб булди. Шунинг учун аламига 1 млн. Доллар бераяпти. Баттар бул абзи
    Channel
    Tanishing mr president of the Ukraine
    Owen
    Zato pul beryapti. Senga òxshab rusga sig'inmayapti.