РФнинг шимолий пойтахтида гипермаркет ёниб кетди

РФнинг шимолий пойтахтида гипермаркет ёниб кетди

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида “Лента” гипермаркетида ёнғин содир бўлди. РИА Новостининг хабар беришича, одамлар эвакуация қилинган.
Ёнғин юз бергани ҳақида соат 8:30 да келиб тушган. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин майдони 5 минг метр квадратни ташкил қилган.
Бинодан 800 киши эвакуация қилинган. Ёнғинга 3 даража берилган. Уни ўчиришда 47 та махсус техника ва 192 нафар ўт ўчирувчи қатнашган.
Маълумотларга кўра, ёнғинда икки киши – эркак ва аёл жабрланган.

Manba: qalampir.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!