Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди

Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди

Янги қурилмага 1600х720 пикселли 6,5 дюймга эга дисплей ўрнатилган. Бармоқ изи сканери на экран ости ва на корпусда жойлашган. Шунингдек, смартфонга USB-C эмас, MicroUSB ўрнатилган. Аккумулятор сиғими 5000 мА/соатга тенг. Батарея нафақат смартфоннинг ўзини, балки MicroUSB орқали уланган қурилмани ҳам қувватлантира олади.

Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди

Фото: Gsmarena

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, энергия захираси 31,9 соатга, видео томоша қилинганида эса 21,6 соатга етади.

Аппарат Android 10 операцион тизимида ишлайди. Realme C11’га MediaTek Helio G35 процессори ва 2 гигабайт тезкор хотира ўрнатилган. Ички хотираси эса 32 гигабайтга тенг. Асосий камералар блокидан эса 13 ва 2 мегапикселли камералар ўрин олган, фронтал камера 5 мегапиксель.

Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди

Фото: Gsmarena

Аввалроқ Xiaomi’нинг энг ҳамёнбоп телефонлари — Redmi 9А ва Redmi 9C тақдим этилгани тўғрисида хабар берилганди. Малайзияда Redmi 9C 100 доллардан сотувга чиққан бўлса, Redmi 9А 84 доллардан таклиф этилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!