«Реал» «Милан»ни мағлуб этди ва Сантьяго Бернабеу кубоги соҳиби бўлди (видео)

«Реал» «Милан»ни мағлуб этди ва Сантьяго Бернабеу кубоги соҳиби бўлди (видео)

Кеча, 11 август оқшомида «Реал Мадрид» ҳамда «Милан» жамоалари Сантьяго Бернабеу кубоги учун майдонда кураш олиб борди.

 

Беллашувда ҳисоб 4-дақиқада Карим Бензема томонидан очилди, орадан 2 дақиқа ўтиб Гонсало Игуаин собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. 45-дақиқада Гарет Бэйл «Реал»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Борха Майорал боши билан гол уриб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади.

«Реал» шу тариқа 1979 йилдан бошлаб ўтказилиб келинадиган баҳсда 28 марта кубокни ўзиники қилди.

Сантьяго Бернабеу кубоги

11 август, шанба

«Реал Мадрид» – «Милан» 3:1

Голлар: 1:0 – 2 Бензема, 1:1 – 4 Игуаин, 2:1 – 45 Бэйл, 3:1 – 90 Майорал.

«Реал Мадрид»: Навас (Лунин, 78), Варан (Регилон, 60), Марсело (Начо, 46), Карвахаль (Серхио Лопес, 77), Рамос (Вальверде, 77), Иско (Модрич, 76), Кроос (Лоренте, 60), Асенсио (Винисиус Жуниор, 77), Каземиро (Себалос, 46), Бэйл (Васкес, 77), Бензема (Майорал, 77).

«Милан»: Доннарумма, Мусаккё (Белланова, 83), Родригес (Калдара, 56), Калабрия (Симич, 82), Романоли, Бонавентура (Чалханоглу, 56), Биглия (Маури, 65), Сусо, Кессиэ, Борини (Кутроне, 46), Игуаин (Бакка, 65).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!