"Реал Мадрид" 12 ёшли беларуслик футболчи учун жуда катта пул сафрлади

"Реал Мадрид" 12 ёшли беларуслик футболчи учун жуда катта пул сафрлади

12 ёшли Алексей Майоров "Реал Мадрид" академияси билан шартнома тузди.

Бу ҳақида жамоанинг матбуот хизмати маълум қилди. Беларуслик футболчи фаолиятини мадридликларни У-13 жамоасида давом эттиради. "Қироллик клуби" ушбу футболчи учун "Серданоли" жамоасига 120 минг евро тўлади ва ушбу ёшдаги футболчи учун сарфланган сумма бўйича рекордни ўрнатди.

Алексейга "Реал"дан ташқари "Барселона" ва Европанинг бошқа топ клублари ҳам қизиқиш билдирди. Бироқ футболчининг ўзи Мадридга кўчиб ўтишга қарор қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!