Рассом кўзидаги “чувалчанглар” туфайли машҳур бўлди (фото)

Рассом кўзидаги “чувалчанглар” туфайли машҳур бўлди (фото)

Рассом Бен Тейлорнинг машҳур бўлишига “кўз чувалчанги” сабабчи бўлди, деб хабар бермоқда Segodnya.ua нашри.

Саёҳатни хуш кўрувчи рассом Бен Тейлор Марказий Африкага қилган сафарларидан бирида Лоа Лоа ёхуд “кўз чувалчанги”ни орттириб олади. Саёҳатдан қайтганидан олти ой ўтиб, рассомнинг пешона соҳасида қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Аввалбошда ўзи ҳам, даволовчи шифокори ҳам нима бўлаётгани билишолмайди.

Кунлардан бир куни Бен уйқудан уйғониб даҳшатга тушади. Ойнага қараган Бен кўзлари қизариб оқ-сарғиш ипга ўхшаш нарсани кўради. Қўлини кўзига теккизиб турганда эса ҳалиги нарса қимирлайди. Маълумки, “кўз чувалчанги” тўқималар орқали одам организмида ҳаракатланади ва эртами-кечми одамнинг кўзига етиб боради. Натижада эса пешона, кўз соҳасида қаттиқ оғриқ, қизариш, ачишиш пайдо бўлади.

Бир ҳафталик даволаниш операцияларидан сўнг Бен батамом тузалади. Ана шундан сўнггина у илҳом париси қаердан келганини англайди. Гап шундаки, Бен кўзидаги паразитни пайқашидан аввал ўзининг ачинарли ҳолати акс экс этган эскизларни чизган эди. Рассом инсон кўзида чувалчангга ўхшаш ғалати нақшлар солганди. Тузалгач, Бен эскизларни охирига етказиб, ғаройиб суратлар ҳосил қилади.

Рассом ушбу суратларини Интернет тармоғига жойлагач, АҚШ касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси марказидан қўнғироқ қилишиб, унинг картиналаридан “Янги инфекцион касалликлар” журнали муқаваси юзи учун фойдаланишга рухсат сўрашади.

Ана шунақа, омад кутилмаганда келади.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!