Расмий маълумот: депутатликка вафот этган одамнинг номзоди қўйилганмиди?

Расмий маълумот: депутатликка вафот этган одамнинг номзоди қўйилганмиди?

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олинган номзодлар орасида "ўлик жонлар" борлиги ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

МСК телеграм каналида ушбу маълумот тасдиқланмагани ҳақида айтилган.

"Марказий сайлов комиссияси 20-ноябр куни ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, бир неча йил олдин вафот этган шахсни депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги таҳминий хабарлар юзасидан текширув ўтказди. Шуни маълум қиламизки, ушбу маълумот ўз тасдиғини топмади", - дейилган хабарда.

Ушбу хабар тарқалишига сабаблар, "ўлик жон" сифатида айнан ким рўйхатга олингани ҳақида тушунтириш берилмаган.

Ўзбекистонда Парламент сайловлари 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтади. Парламентдаги 150та ўринга мамлакатда фаолият юритувчи бешта партиялар томонидан илгари сурилган 750 номзод даъвогарлик қилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!