Рамзан Қодиров 4105 та куч машқини бажарган 5 ёшли болакайга Mercedes совға қилди

Рамзан Қодиров 4105 та куч машқини бажарган 5 ёшли болакайга Mercedes совға қилди

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров 5 ёшли Раҳим Қуриевга Mercedes автомашинасини совға қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.

Раҳим бир неча кун олдин ҳеч қандай танаффуссиз 2 соат 26 дақиқа ичида ётган ҳолда икки қўлда гавдани тушириб-кўтариш машқини 4105 та бажариб рекорд қўйганди. Қодиров болакайга машина совға қилаётиб шундай деди: «Отанг сени ушбу машинада олиб юради. Сен энг яхшисига муносибсан». Болакай эса Mercedes олдида ўз машқларини Чеченистон раҳбарига намойиш этиб берди.

Маълумот учун, Раҳимнинг ҳаракатлари акс этган видео Россиянинг рекордлар китобига юборилган. Бироқ ташкилот аъзоларида бир қанча саволлар пайдо бўлган, шу сабабдан болакай машқларни бир ҳафтадан кейин қайтадан намойиш этиши маълум қилинган.

Daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!