Арманистондаги норозилик намойишлари раҳбари Пашинян истеъфоси учун кураш қайта бошланганини эълон қилди
Арманистондаги норозилик намойишлари етакчиси , архиепископ Баграт Галстанян 2-октабрдан бошлаб бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилиш учун фаол кураш қайта бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
«Биз 2-октабр куни фаол курашни давом эттирамиз, Республика майдонида соат 18:30да тўпланиб, курашнинг шиддатли ва изчил босқичига, шиддатли, муросасиз, кафолатланган ғалабага киришамиз», — деди Галстанян.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).