Раҳбар ўринбосари ходимни ишдан бўшатиши мумкинми?

Раҳбар ўринбосари ходимни ишдан бўшатиши мумкинми?

– Яқинда йиғилиш пайтида бошлиқ ўринбосари ташкилотимиз бухгалтеридан ариза олиб, уни ишдан бўшатди. Ташкилот раҳбари ўринбосари ходимни ишдан бўшатишга ҳаққи борми?

Л.Ҳамидова

– Меҳнат кодексининг 107-моддасига кўра, меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилиши ва буйруқ билан расмийлаштирилиши белгиланган.

Шунингдек, кодекснинг 15-моддаси 1-бандига мувофиқ, корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида иш берувчи ҳисобланади.
Юқоридаги асосларга асосан, корхона раҳбарлари иш берувчи ҳисобланади ва корхоналарнинг биринчи раҳбарлари ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади, Меҳнат кодексининг 107-моддасига кўра, фақат ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларгина, ходимни бўшата олиши мумкин.

Шундай экан, ходимни раҳбар ўринбосари томонидан ишдан бўшатилиши қонуний эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!