Қувайтда халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

Қувайтда халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

2019 йилнинг 9 апрель куни Қувайтда халқаро Қуръон мусобақаси бошланади, деб хабар беради Ал-Ватан ахборот манбаи.

Қувайт Дин ишлари ва вақф вазири Фаҳд Ал-Шўъла таъкидлашича, Қуръони карим тиловатига араб ва ажам умматини ошно қилиш, қориларнинг қироат савиясини ошириш, халқаро миқёсдаги энг яхши қориларни аниқлаш, Қуръони каримни ёдлаш бўйича ҳаққоний рақобатни ташкил этиш, умуман умматни Қуръони каримга ташвиқ қилиш ушбу тадбирнинг асосий мақсади ҳисобланади. Бу йилги мусобақада ёш ҳофизлар учун алоҳида жой ажратилган. Мусобақага жуда кўп давлатлардан ҳофизи Қуръонлар таклиф этилмоқда.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!