Қушлар йўл шовқинидан тезроқ қариши аниқланди

Қушлар йўл шовқинидан тезроқ қариши аниқланди

Машиналарнинг шовқини сабабли қушлар тезроқ қарийди. Буни Макс Планк номидаги Орнитология институти немис мутахассислари америкалик ҳамкасблари билан биргаликда аниқлашди. Тадқиқот Frontiers in Zoology журналида эълон қилинди.

Тадқиқот объектига зерба амадинлари айланди - текисликларда яшайдиган кичик қушлар. Ёввойи табиатда уларнинг ўртача умр кўриш муддати 5-10 йилни ташкил қилади. Тадқиқотчилар 21 ва 120 кунлик 263та қушга турли шароитларда шовқиннинг таъсирини баҳолашди - баъзи бирларининг ота-онаси шовқинга дуч келган, бир қисми - учрамаган, қушларнинг баъзи қисми ўзи шовқинга учраган, қолганлари эса назорат гуруҳига айланган. Эффектни ўрганиш учун шаҳардаги йўллар шовқини ёзуви ишлатилган.

Қариш индикаторига теломер, хромосомаларнинг сўнгги қисми, организм кексайгани сари қисқариб борувчи қисм айланди. Маълум бўлишича, ота-онаси йўл шовқини таъсирига учраган қуш болаларининг бундай хромосомалари туғилиш пайтида қисқароқ бўлган. Ўзлари шовқин таъсирига дуч келганларда эса у жимжитликда бўлганларидан тезроқ қисқариб борган.

«Бизнинг тадқиқот шуни кўрсатадики, шаҳар шовқини нур ёки кимёвий ифлосланиш каби бошқа жиҳатлардан қатъи назар, қушларнинг қаришига таъсир ўтказади. Бу шаҳарда ҳамда қишлоқ жойларда яшовчи қушлар орасида ҳаёт давомийлигидаги фарқларни тушунтириши мумкин бўлган боғлиқликларни аниқлаш йўлидаги биринчи қадамдир».

Manba: xabardor.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!