Қозоғистонда сув тошқини юз берди

Қозоғистонда сув тошқини юз берди

Қозоғистоннинг ғарбий, шимолий ва шарқий вилоятларида кузатилаётган ёғингарчилик туфайли кўплаб аҳоли пунктлари сув остида қолди.

Целиноград туманининг Қўянди қишлоғида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва қор эриши туфайли учта уй ва иккита вақтинчалик турар жой биноси сув остида қолди. 26 март, сешанба куни кечки пайт Оқмўла вилоятининг Целиноград туманидаги Қўянди қишлоғининг ўнлаб аҳолиси тошқинга қарши чоралар суръатидан норозилигини билдириб, қишлоқ ҳокимлиги яқинидаги йўлни тўсиб қўйди. Воқеа жойига туман ҳокими Бахидбек Оспанбеков ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Канат Доспаев етиб келган. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида расмийлар маҳаллий аҳоли билан учрашди.

27 март куни эрталаб 80 минг куб метр сув чиқариб ташланди. Ҳаммаси бўлиб, Оқмўла вилояти ва Остона шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларидан 76 киши, 17 та техника ва 18 та мотор насослари жалб қилинган. Вазият барқарор. Иш кечаю кундуз давом этмоқда, деб хабар беради tengrinews.kz.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!