Қозоғистонда шаръий талабларга жавоб берувчи тўлов карточкаси чиқарилди

Қозоғистонда шаръий талабларга жавоб берувчи тўлов карточкаси чиқарилди

Қозоғистоннинг Al Saqr Finance компанияси шариат талабларига тўлиқ жавоб берувчи тўлов карточкасини чиқариш тикланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, компания аввалроқ ҳамкорлик қилган банк тугатилган ва шу муносабат билан бошқа банк билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Тўлов карточкасига компаниянинг расмий сайти орқали буюртма бериш мумкин ва у Қозоғистон шаҳарлари бўйлаб бепул етказиб берилади.

Al Saqr Finance ўз фаолиятини 2000 йилда лизинг компанияси сифатида бошлаган бўлиб, 2016 йилда кенг исломий молия хизматларини кўрсатувчи компанияга айланган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!