Қозоғистонда бир кун ичида 3 та ер силкиниши юз берди

Қозоғистонда бир кун ичида 3 та ер силкиниши юз берди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 18 августда 3 та ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Қозоғистон сейсмологик тажриба-методик экспедицияси сайтида маълум қилинди

Ер силкинишлардан биринчиси соат 5:07 да Олмаотадан 145 км узоқликда юз берган ва магнитудаси 5,4 баллни ташкил қилган. Унинг ўчоғи 5 км чуқурликда  бўлган. Шунингдек, соат 6:38да Олмаотадан 250 км шимолда 4,6 магнитудали иккинчи ер силкиниши қайд этилган. Унинг ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. 

Учинчи ер силкиниши Олмаотадан 78 км шимолда қайд қилиниб, магнитудаси 4,9 баллни ташкил қилган. Унинг ўчоғи 20 м чуқурликда жойлашган.

Ер силкинишлари оқибатида жабрланганлар ва талофатлар ҳақида хабар берилмаган. Олмаота вилояти ва Жаркент шаҳри фавқулодда вазиятлар департаментларида тезкор штаблар ва “қайноқ телефон линиялари” ташкил этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!