Қозоғистонда 4 нафар журналист коронавирус инфекциясини юқтириб олган

Қозоғистонда 4 нафар журналист коронавирус инфекциясини юқтириб олган

Қозоғистонда тўрт нафар журналист коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда Қозоғистон бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биздаги маълумотларга кўра, юқтирганлар орасида тўрт нафар журналист ҳам бор. Улар беморлар билан алоқада бўлишган. Ҳозирда ушбу журналистларнинг ҳолати қониқарли», - деди Айжан Есмағамбетова онлайн-матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Айжан Есмағамбетова бунгача, май ойи охирига келиб мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 5,3 мингга етиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.


 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!