Қозоғистон Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди

Қозоғистон Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди

Коронавирусга ПЗР усулида тест топширганлик тўғрисидаги маълумотномага эга бўлмаган уч нафар чет эллик Қозоғистондан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Қозоғистоннинг транспорт бош санитар шифокори Садвакас Байгабуловнинг сўзларига кўра, улар Россия, Ўзбекистон ва Арманистон фуқароларидир.

“Чет эл фуқаролари Қозоғистонга 19 октябрга ўтар кечаси келишди. Ёнларида COVID-19 га тест топширганлик тўғрисидаги маълумотномалари йўқ эди. Бу уларнинг мамлакатдан чиқариб юборилишига сабаб бўлди”, - деди у.

Қозоғистон ҳукумати 5 октябрдан бошқа мамлакатлар билан парвозларни қайта тиклашни вақтинча тўхтатиб қўйишга қарор қилган. 6 октябрдан коронавирусга ПЗР усулида олинган манфий тести бўлмаган хорижликлар Қозоғистонга ҳудудига киритилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!