Қойил! Ҳабиб нега Гэтжига қарши айнан "учбурчак" бўғиш усулини қўллагани маълум бўлди

Қойил! Ҳабиб нега Гэтжига қарши айнан "учбурчак" бўғиш усулини қўллагани маълум бўлди

Aмерикалик ММА жангчиси Даниэль Кормье Жастин Гэтйжи билан сўнгги жангидан кейин россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов билан суҳбатлашгани ҳақида гапирди. 

Унга кўра, 32 ёшли Нурмагомедов томошабинлар орасида Жастиннинг ота-онаси турганлиги туфайли унга озор беришни истамаган. Ҳабиб тирсагини ишлатмоқчи бўлган, аммо Жастин бу усулга бардош бериши ва азоб чекса-да, таслим бўлмаслигини билган. Шу боис Нурмагомедов жанг пайтида фикрини ўзгартирган ва "учбурчак" бўғиш техникасини қўллаган.

Мазкур жангдан сўнг Нурмагомедов ғалабалар сонини 29 тага етказди. 

Нурмагомедов энг яхши жангчилар рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринни ярим оғир вазн тоифасида собиқ чемпион, америкалик Жон Жонс эгаллаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!