Қобул марказида кучли портлаш юз берди

Қобул марказида кучли портлаш юз берди

Афғонистон пойтахтида кучли портлаш содир бўлди.

1TV каналининг хабар беришича, ҳодиса Қобулнинг марказида, ҳукумат идоралари ва чет эл элчихоналари жойлашган ҳудудда бўлган.

Портлаш сабаб икки киши ҳаётдан кўз юмган, беш киши жароҳат олган.

Жабрланганлар полиция ходимлари эканлиги айтилмоқда.

Улар портловчи мосламани топишган, аммо зарарсизлантира олишмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!