Қирғизистонда табиий офат оқибатида 10 киши жароҳатланди, 154 та объект зарар кўрди

Қирғизистонда табиий офат оқибатида 10 киши жароҳатланди, 154 та объект зарар кўрди

Бир кун аввал юз берган Қирғизистоннинг Бишкек, Чуй ва Талас вилоятларида кучли шамол оқибатида 10 киши тан жароҳати олди, 154 та объектга зарар етди.

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, эрталаб соат 8:30 ҳолатига кўра, уч вилоятда 10 киши, 70 та ижтимоий объект, 80 та турар-жой биноси ва 4 та хўжалик биноси зарар кўрган.

Бишкекда 66 та объект зарар кўрган, шундан 26 та ижтимоий муассаса, 36 та турар-жой биноси, 4 таси хўжалик иншоотлари. Чуй вилоятида 42 та ижтимоий объект ва 42 та турар-жой биносининг том қисми қулаб тушган.

Айни пайтда маҳаллий фуқаро муҳофазаси хизматлари томонидан табиий офат оқибатларини бартараф этиш, моддий харажатларни аниқлаш ва тезкор чора-тадбирлар кўриш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бишкекда секундига 26 метр тезликда эсиб турган кучли шамол туфайли пойтахт ҳокимлиги фавқулодда ҳолат эълон қилгани хабар қилинганди. Кучли шамол 11 та пойтахт мактаби ва 8 та болалар боғчасига зарар етказди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!