Тунда яхши ухламаслик қандай хасталикларга сабаб бўлади?

Тунда яхши ухламаслик қандай хасталикларга сабаб бўлади?

📌 Узоқ умр кўриш гарови соғлом турмуш тарзи экани бугун барчага аён. Унинг энг муҳим омилларидан бири эса соғлом уйқудир.

❇️ Маълумотларга кўра, ҳар куни тунда бир хил вақтда ухлайдиганлар бошқаларга қараганда кўпроқ умр кўрар экан.

👩🏻‍⚕️ — Инсон саломатлигида меъёрий уйқунинг аҳамияти юқори, — дейди олий тоифали шифокор Раъно Носирова. — Чунки кун давомида йўқотилган энергия захиралари айнан унинг ёрдамида қайта тикланади. Қолаверса, ўқиш ва ишлаш каби ҳаётий фаолият учун ҳам тиниқиб ором олиш зарур.

💻 Кечки пайт уйқудан аввал узоқ вақт телевизор кўриш, компьютерда ишлаш, планшет ёки телефондан фойдаланиш, яъни кўз олдида сунъий ёруғликнинг бўлиши уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Мелатониннинг қисқариши эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади.

📌 Бу ҳолат:
🩸 қонда қанд ва ёғларнинг ортиши;
👨 семизлик;
💉 қандли диабетнинг 2-тури;
🩺 қон босими ва бошқа юрак-қон томир касалликлари;
🤦 депрессия;
😞 иммунитетнинг пасайиши;
🤧 тез-тез шамоллаш;
🫨 мия фаоллигининг сусайиши;
🔬 жигарни ёғ босиши каби муаммоларга олиб келиши мумкин.

☹️ Шунингдек, кайфият бузилиши, хотиранинг сусайиши ва теридаги айрим касалликлар ҳам кўпинча тиниқиб ухламаслик оқибатида келиб чиқади. Энг ёмони, инсон эртаси куни етарлича ором олса ҳам бунинг организмга фойдаси бўлмайди.

🖇 Шу боис cоғлом уйқу учун қуйидагиларга амал қилинг:
📱 кечки уйқудан 1 соат аввал телевизор кўрманг;
💻 компьютер ва гаджетлардан фойдаланманг;
🙅 уйқуга жуда кеч ётманг;
🛏 бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланинг;
🕰 энг яхши уйқу вақти кечки соат 23:00 дан тонги 06:00 гача.

🟢 Соғлом уйқу вақти ёшга қараб турлича. Яъни болаларда бу соат кўпроқни ташкил қилса, катта инсонларда бироз камроқ.

🖇 Мисол учун:
👶 чақалоқлар — 18-19 соат;
🙇🏻‍♀️ болалар — 11-12 соат;
🙎🏻‍♂️ катта ёшлилар — 7-8 соат ухлаши меъёр ҳисобланади. (https://telegra.ph/file/7a0900c087bc3400b68c1.jpg)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!