Ар-Риёдда Фаластинни тан олиш масаласи муҳокама қилинди

Ар-Риёдда Фаластинни тан олиш масаласи муҳокама қилинди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда Ғазо алоқа гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги дипломатик манбалар хабар берди.

Хабарга кўра, йиғилиш иштирокчилари Фаластин давлатини тан олиш жараёнидаги қўшма қадамлар, шунингдек, Исроилга босим ўтказиш чораларини муҳокама қилган.

ИҲТнинг 4 май куни Банжул шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитида қабул қилинадиган қарорлар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан иштирок этди. Туркия Ташқи ишлар вазири бугун ва эртага Ар-Риёдда бир қатор кўп томонлама ва икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Хусусан, Фиданнинг музокаралари Иордания ташқи ишлар вазирлари Айман Сафади, Норвегия Эспен Барт Эйде, Яман Шай Муҳсин Зиндани, шунингдек, Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел билан режалаштирилган.

Алоқа гуруҳи ноябрь ойида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва Араб Лигаси томонидан Фаластин анклавида ўт очишни тўхтатишга эришиш учун тузилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!