Қирғизистонда электр истеъмоли энг юқори тарихий даражага етгани айтилмоқда

Қирғизистонда электр истеъмоли энг юқори тарихий даражага етгани айтилмоқда

Қирғизистонда июль ойидаги аномал иссиқ оқибатида электр истеъмоли энг юқори тарихий даражага етди. “Миллий электр тармоғи” ширкатининг билдиришича, 27 июлда мамлакатда 35 миллион 353 минг киловатт-соат электр энергияси истеъмол қилинган.

Расман билдирилишича, шу кунларда ўртача бир суткалик истеъмол даражаси 34 миллион 300 минг киловатт-соатни ташкил этмоқда. 2021 йилнинг мос даврида ўртача бир суткалик истеъмол 32 миллион 76 минг киловатт-соатни, 2020 йилда 28 миллион 55 минг киловатт-соатни ташкил қилган.

Аввалроқ аномал иссиқ туфайли Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли табиий равишда энг юқори кўрсаткични ташкил қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Энергетика вазирлигининг билдиришича, 2021 йилнинг ёз мавсумида Ўзбекистонда суткасига 224 миллион киловатт-соат электр қуввати истеъмол қилинган. Жорий йилнинг 22 июлида эса шу кунгача бўлган энг юқори истеъмол қайд этилиб, у суткасига 237 миллион киловатт-соатни ташкил қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!