«Қидурувга берилган шахслар аллақачон ўлдирилган» — Baza
Рус нашрлари томонидан Москва вилоятидаги «Crocus City Hall»да концерт залида теракт содир этганликда гумонланаётган шахсларга нисбатан қидирув эълон қилингани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Baza’га кўра фотосуратда кўрсатилган шахслар март ойининг бошида Ингушетияда ўлдирилган.
Россия ФХХ маълумот беришича, Амирхон Гуражев бошчилигидаги жиноий гуруҳ террорчилик актларини содир этганликда гумонланиб, қидурувга берилган.
Жорий йилнинг март ойида эса террорчиларга қарши амалга оширилган махсус операцияда қидурувдаги шахслар йўқ қилинган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).