“Qatar Airways” авиакомпанияси пандемия даврида қанча зарар кўрди?

“Qatar Airways” авиакомпанияси пандемия даврида қанча зарар кўрди?

O'z“Associated Press” хабар беришича, авиакомпания бундай катта зарар кўришига Airbus A380 ва A330 самолётларида йўловчи ташишнинг камайиши сабаб бўлган. Шундай бўлса-да, 2021 йилда компания даромади 1.6 миллиард долларгача ўсган.

Ўтган йили, пандемиянинг бошланиш даврида ”Qatar Airways” ходимлар маошини 15 фоизга қисққартиришга, шунингдек, авиаёқилғидан тежашга мажбур бўлганди. Пандемия халқаро авиақатновлар соҳасига катта зарар етказди. Бу, айниқса, ички бозори жуда тор бўлган Форс кўрфази авиакомпанияларига кучли таъсир қилди.

Шу билан бирга Қатарнинг араб давлатлари бойкотидан чиқиши ҳам “Qatar Airways”га ёрдам берди. Саудия Арабистони ва БАА 2017 йилда ўз ҳаво чегараларини ёпиши авиакомпанияни узун маршрутлардан фойдаланишга мажбур қилаётган эди.

“Асосий рақобатчиларимиз самолётларини қўндирган бир пайтда биз тижорий фаолиятимизни мавжуд вазият (пандемия)га мослаштирдик ва парвозларни умуман тўхтатмадик”, – деган компания бош директори Акбар аль-Бейкер.

Шунингдек, Қатар ҳукумати 3 миллиард доллардан ортиқ ёрдам берган. Компания даромадлари 14 миллиард доллардан 8 миллиардга тушиб кетган. 2020 молиявий йилида 2019 йилга нисбатан йўловчилар оқими 82 фоизга камайиб кетгани ҳам бунинг асосий сабаблардан бири бўлган.

“Qatar Airways”нинг минтақадаги асосий рақобатчилари бўлган “Fly Emirates”ва “Etihad” ҳам пандемиядан катта зарар билан чиққан. Масалан, “Emirates” 5.5 миллиард зарар кўрган.

“Qatar Airways” оммавий эмлаш сабабли аста-секинлик билан халқаро маршрутлар жонланаётганини маълум қилди. Масалан, пандемия авжига чиққан даврда 33 йўналишга парвозлар амалга оширилган бўлса, ҳозир уларнинг сони 140 дан ошган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Axmad
    Axmoqlar bekorga karantin qilib zarar kurdi virus barbir yuqolmaydi butun dunyoni ochish kerak chorigan kallalar