Қашқадарёда коронавирусдан вафот этган беморга қараган шифокорлар оғир аҳволда қолган (ВИДЕО)

Қашқадарёда коронавирусдан вафот этган беморга қараган шифокорлар оғир аҳволда қолган (ВИДЕО)

Ғузор туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими ва жонлантириш бўлимида ишловчи бир гуруҳ тиббиёт ходимлари томонидан «Nasafnews»га мурожаат келиб тушди.

Видеомурожаат йўллаган тиббиёт ходимлари карантинда сақланаётганларга яратилган шароитлар қониқарсиз экани ҳақида ҳикоя қилишади. «Nasafnews» мухбири билан суҳбатлашган шифокорларнинг сўзларига кўра, айни пайтда 20 нафарга яқин тиббиёт ходимлари вирус ўчоғида қолишган.

– 28 июнь куни 64 ёшли С.Ҳ.ни  тез тиббий ёрдам бўлимига оғир аҳволда олиб келишди. Коронавирус аломатлари бор беморни нега юқумли касалликлар шифохонаси эмас, айнан бизнинг бўлимга олиб келишганига ҳайронмиз. Шундан сўнг, бемор вафот этди. Вафот этгандан сўнг ҳам унинг мурдасини ҳеч ким бўлимдан олиб чиқмади. Ҳамма тиббиёт ходимлари ҳаттоки маъмурият ўзини олиб қочди. Мурда 15 соат шифохонанинг ичида турди. Ҳамширалар билан бир амаллаб ўзимиз беморни олиб чиқдик, - дейди реанематолог шифокор (шифокор ўз исмини сир қолишини айтди).

– Бизнинг аҳволимиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ҳаммани карантин деб тиқиб ташлашди. Энг ёмони қўл ювишга ҳам шароит йўқ. Ҳовуздан сув олишга ҳам қўрқиб қолганмиз. Тиббий ниқоб, қўлқоп, бирламчи дори воситалари етишмайди. Ўзимиз вирус ўчоғида турибмиз. Аммо шароит бўлмаса, қандай вирусдан ҳимояланамиз, – дейди шифокорлардан бири.


Қашқадарёда коронавирусдан вафот этган беморга қараган шифокорлар оғир аҳволда қолган (ВИДЕО)Қашқадарёда коронавирусдан вафот этган беморга қараган шифокорлар оғир аҳволда қолган (ВИДЕО)Қашқадарёда коронавирусдан вафот этган беморга қараган шифокорлар оғир аҳволда қолган (ВИДЕО)Қашқадарёда коронавирусдан вафот этган беморга қараган шифокорлар оғир аҳволда қолган (ВИДЕО)

Шифокорларнинг маълум қилишича, марҳумнинг акаси ва турмуш ўртоғига ҳам коронавирус юққанининг эҳтимоли юқори. Ҳозирда улар бўлимдан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига юборилган.

Биз мазкур ҳолат бўйича ҳамма нарсани яшираётган ва ҳолат бўйича аниқ ахборот бермай турган Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан эмас, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан аниқ изоҳ кутамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!