Қашқадарёда 16 ёшли ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилди

Қашқадарёда 16 ёшли ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг 16-мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Воқеа ҳақида хабар берган "Nasafnews" мухбирининг айтишича, воқеа жорий йилнинг 5 май куни содир бўлган.

Мактабнинг 9-Д синфида ўқувчиси Э.Қ.(қиз бола) дарсдан сўнг уйига бориб, арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган ва вафот этган.

Қўшимча қилинишича, қиз 2006 йил туғилган. Воқеадан аввал ўқитувчилардан бири уни телефондан фойдалангани учун тергаган ва дарс вақтида телефон ишлатиш мумкин эмаслигини айтган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!