Қамчиқ довонида юк машинаси жарликка қулаб тушди, ҳайдовчи вафот этди

Қамчиқ довонида юк машинаси жарликка қулаб тушди, ҳайдовчи вафот этди

12 июнь куни Наманган вилоятининг Поп туманида юк автомобили жарликка қулаб тушиши оқибатида ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматига асосланиб,  "gazeta.uz" хабар қилди.

DAF русумли юк машинаси Фарғона водийсидан Тошкентга келаётган бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва йўл четидаги темир тўсиқни бузиб ўтиб, жарликка қулаган.

Машина тўлиқ ёниб кетган, ҳайдовчи куйиш натижасида ҳодиса жойида вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!