Қалбларни ларзага солувчи воқеа

Қалбларни ларзага солувчи воқеа

Бир мўмин кечқурун хуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди, ташқарида шаррос ёмғир ёғаётган экан, шунга қарамай уйидан чиқибди. Бир оз йўл юриб, оёғи тойилиб йиқилиб тушибди. Ҳаммаёғи лой, масжидга боролмайдиган даражада бўлибди. Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди. Жамоатга улгуришим керак, деб шошиб-пишиб юра туриб, яна йиқилибди. Алҳамдулиллаҳ , деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса, эшикнинг олдида бир киши шамчироқ ушлаб турганмиш.

Ҳалиги киши:

Қани биродар эҳтиёт бўлинг, мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, манави ерда тош бор экан, қоқилиб кетманг, деб масжидгача кузатиб борибди.

Мўмин ҳайрон бўлиб:

Биродар масжидга кирмайсизми? деб сўрабди.

Йўқ кирмайман, дебди шамчироқ ушлаган киши.

Нега?

Чунки мен Шайтонман.

Унда менга нега ёрдам бердинг?

Шайтон:

Мени сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди. Ёмғирнинг шаррос ёғишига қарамай, уйингдан чиққанингда Аллоҳ сени гуноҳларингни мағфират қилди. Мен сени йиқитдим, лекин сен ўрнингдан туриб уйингга кириб чиққанингда Аллоҳ бу амалинг учун аҳли оилангнинг гуноҳларини кечирди. Иккинчи бор уйдан чиққанингда мен сени шоширдим ва сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллоҳ бу амалингга бутун шаҳардаги мўминларнинг гуноҳларини кечирди. Учинчи марта чиққанингда мен сени йиқитсам-у, сен яна уйга кириб кийим-бошингни алмаштириб чиқсанг, Аллоҳ бутун Ер юзидаги мўминларнинг гуноҳларини кечириб юборишидан қўрқдим, деб жавоб берибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!