Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин айни дамда Германия канцлери Олаф Шольц ва АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан учрашувларга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги иддаоларни рад этди.
Аввалроқ Бундестаг депутати Родерич Кисеветтер бундай алоқаларни тайёрлаш ҳақида баёнот берган эди. Унинг таъкидлашича, Шольц Москвага 23 февралгача ташриф буюриши мумкин ва Трамп ва Путин ўртасидаги учрашув "март ойига режалаштирилган".
"Айни пайтда бундай режалар йўқ", деди Песков ТАСС агентлигига бундай алоқалар ҳақиқатан ҳам тайёрланяптими ёки йўқми деган саволга жавоб бериб.
Der Spiegel журнали аввалроқ ёзганидек, Христиан-Демократик Иттифоқига Шольц яқин орада сайловлар олдидан ўзининг Германия Социал-демократик партияси рейтингини ошириш учун Москвага бориши мумкинлиги ҳақида маълумот олган. Германия Вазирлар Маҳкамаси ТАСС агентлигига бу маълумот уйдирма эканлигини маълум қилди.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро Дўстов метанда юзага келаётган муаммоларни танқид қилгани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу фуқарога нисбатан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 26 декабрь куни 15 сутка қамоқ жазоси тайинлангани айтилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик машҳур журналист Лекс Фридманга берган интервьюсида “Мамлакат Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятлари, шунингдек Қримдан НАТОга аъзо бўлиш таклифи эвазига воз кечишга рози бўладими?” деган саволга жавоб берди.
Айни дамда қутқарув операциясида: 55 нафар қутқарувчи, 5 та сув кемаси, 2 та учувчисиз учиш аппарати, сув ости қидирувлари учун акс садо-садогор, 10 та техника иштирок этмоқда.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, вируснинг асосий симптомлари йўтал, тумов, ҳансираш, иситма, бош оғриғи бўлиб, уни махсус даволаш усули мавжуд эмас.